Vaqtincha yashashga ijozat, yashash uchun ruxsatnoma, Rossiya Federatsiyasi fuqaroligi

Вақтинча яшаш (РВП)

Агар Сиз ҳаётингиз ва тақдирингизни Россия Федерацияси билан боғлашни ва келажакда Россия фуқаролигини олишни истасангиз, Сиз Россия ИИВнинг Муҳожирлик бўйича бош бошқармасига РФнинг Сиз яшаш учун қайддан ўтган минтақасида вақтинча яшаш (РВП)га ижозат олиш учун мурожаат этишингиз мумкин.

Вақтинча яшаш учун ижозат олиш тартибларини мувофиқлаштирувчи меъёрий ҳужжатлар:
«Россия Федерациясида чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳақида»ги 2002-йил 25-июлдаги 115-ФЗ- рақамли Федерал қонуни

– ИИВ буйруғи билан тасдиқланган РФ ИИВ маъмурий регламенти

Вақтинча яшаш учун ҳужжат чет эллик фуқарога ё мазкур минтақа учун ҳар йили белгиланадиган квота доирасида, ё квотадан ташқари (агар вақтинча яшаш (РВП) олиш учун асос бўлса) берилиши мумкин. Квота унчалик катта бўлмагани учун вақтинча яшаш (РВП) учун аризани йил бошидаёқ бериш яхшироқ.  

РФнинг аҳоли зич яшайдиган минтақалари, айниқса, Москва ва Санкт-Петербургда вақтинча яшаш (РВП) олиш учун ижозат бериладиган квоталар одатда ўта оз, лекин Россиянинг аҳоли кам яшайдиган вилоятлари ва минтақаларида анча кўпдир.

РФ ИИВ Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармаси минтақавий бўлимларининг расмий сайтларидаги маълумотларни диққат билан кузатиб боринг – уларда йилнинг аввал бошида вақтинча яшаш (РВП) квоталарини тақсимлаш ва ариза ёзиш тартиби ҳамда жараёни бўйича маълумотлар жойлаштирилади.

Вақтинча яшаш (РВП) чет эллик фуқарога унинг амал қилиш муддатида РФ ҳудудида мунтазам ва кирди-чиқди қилмасдан яшаш, патент расмийлаштирмасдан расман ишлаш, РФ ҳудудида эркин ҳаракатланиш, шунингдек РФ да яшаш ҳуқуқини ва кейинчалик РФ фуқаролигини олиш учун ариза бериш ҳуқуқини беради.

Вақтинча яшаш учун ижозат 3 йил муддатга берилади, ариза РФ ИИВнинг Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармасининг туман бўлимларида қабул қилинади. Аризалар навбат тартибида қабул қилинади, унга рўйхат йил бошида тузилади, ва кейин 2 ой давомида кўриб чиқилади.

Зарур ҳужжатлар:
– вақтинча яшаш учун ижозат сўралган ариза, 2 нусхада.  Ариза варақаси/ тўлдириш намунаси;
– 35х45мм 4 дона фотосурат (ялтироқ эмас), шу жумладан, аризада кўрсатилган болаларнинг фотосуратлари;
– паспорт ва унинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган таржимаси (агар шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди);
– чегарани кесиб ўтилганлик белгиси мавжуд муҳожирлик картаси;
– етиб келган жойида ўтилган қайд (муҳожирлик қайдига қўйиш бўйича билдирув);
– ариза берувчи (унинг оила аъзолари)да ВИЧ-инфекция йўқлиги борасида сертификат. Сертификат тадқиқот ўтказилган кундан сўнг 3 ой давомида кучга эга бўлади;
– ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг гиёҳвандликка мубтало эмасликлари ва бирон-бир юқумли касалликка: ВИЧ-инфекция, лепра, сил, сифилис, хламидий лимфогранулема (венерик), шанкроидга дучор бўлмаганликларини тасдиқловчи тиббий маълумот;

26.06.2020 дан кейин берилган тиббий хулосада COVID-19га тадқиқот натижаси акс этиши зарур.
– 18 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, бола шахсиятини тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;
– 14-18 ёшдаги болаларнинг Россияда яшаш учун кўчишлари борасида боланинг розилиги. Боланинг ҳужжатдаги имзоси нотариал жиҳатдан тасдиқланиши зарур;
– вақтинча яшаш учун ижозат олишга давлат пошлинаси – 1600 рубл тўланганлиги борасидаги квитанция.

Вақтинча яшаш (РВП) олиш учун мурожаат этганда чет эллик фуқаро рус тили, Россия тарихи ҳақидаги билимларни ва Россия Федерацияси қонунларини билишини тасдиқлаши шарт.

Чет эллик фуқаро рус тилини билиши, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари борасидаги билимларини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши зарур:

1) рус тили, Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши борасидаги сертификат;

Рус тили, РФ тарихи ва қонунчилиги асослари билимлари борасида махсус тест марказларида тест топшириш ва сертификат олиш мумкин. Сиз Россия ва чет эллардаги барча ваколатли тест марказлари рўйхатини ИИВ Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармаси сайтидан топишингиз мумкин.
Тест топшириш ва унга мустақил тайёрланишга «Российский тестовый консорциум» сайти ёрдам беради: http://testcons.ru.
Сиз http://testmigr.ru/ сайтида синов тести топширишингиз ва ўз даражангизни яхшироқ билиб олишингиз мумкин.

2) маълумот борасида давлат намунасидаги ҳужжат (асосий умумий маълумотдан кам бўлмаган даражада), 1991-йил 1-сентябригача СССР таркибида бўлган давлат ҳудудидаги таълим муассасасидан берилган;
3) Россия Федерацияси ҳудудида 1991-йил 1-сентябридан давлат якуний аттестациясидан муваффақиятли ўтганлиги борасида шахсга берилган маълумоти ё малакаси борасидаги ҳужжат.

Чет эллик фуқароларнинг қуйидаги тоифалари рус тилини билиши, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари борасидаги билимлари даражасини тасдиқлашлари шарт эмас:

1) ишга яроқсиз чет эл фуқаролари ёки иш қобилияти чекланган чет эл фуқаролари;
2) ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари;
3) чет эл фуқаролари – олтмиш беш ёшдан ошган эркаклар;
4) чет эл фуқаролари – олтмиш ёшдан ошган аёллар;
5) чет эл фуқаролари – Россия Федерациясига чет элларда яшаётган ватандошларни ва улар билан бирга Россияга кўчаётган оила аъзоларини кўнгилли равишда кўчиришга кўмаклашувчи Давлат дастури қатнашчилари бўлган кишилар.

Вақтинча яшаш (РВП) олиш учун мурожаат кўриб чиқилаётганда рус тилини билиш, олий маълумотга эгалик, РФдаги расмий даромад ва расмий иш жойинингборлигига эътибор берилади; Сиз РФ муҳожирлик тартибини бузмаган бўлишингиз, маъмурий ҳуқуқбузарлигингиз бўлмаслиги зарур. Шунингдек Сиз РФдаги Сизнинг минтақангизда айнан қайси манзилда яшашингиз борасида маълумот беришингиз ва кейинчалик шу манзилда расмий қайддан ўтишингиз зарур.

Эҳтиёт бўлинг – вақтинча яшаш (РВП)ни расмийлаштиришда воситачиларга мурожаат этманг! Улар вақтинча яшаш (РВП) беришда қалбаки муҳрларни ишлатишади; қалбакилик аниқланган ҳолатда Сизни ҳужжатларни атайлаб қалбакилаштиришда айблашлари ва 6 ойгача муддатга қамашлари мумкин (РФ ЖКнинг 327-моддаси, 3-қисми) – Сиз учун РФ фуқаролигини олиш йўли беркилади!

Сиз вақтинча яшаш (РВП)ни расмийлаштириш учун аризани электрон кўринишда беришингиз мумкин. Бу жараён билан қуйидаги сайтдан фойдаланишингиз мумкин: www.gosuslugi.ru.

Вақтинча яшаш (РВП) учун қуйидаги асосларга эга бўлган кишилар соддалаштирилган тартибда (квотасиз) мурожаат этишлари мумкин:

– РСФСР ҳудудида туғилганлар ва ўтмишда СССР фуқароси бўлган кишилар;
– Россия Федерацияси ҳудудида туғилганлар;
-ишга яроқсизлар ва Россия фуқароси бўлган ишга яроқсиз ўғли ё қизи бўлган кишилар;
– ҳеч бўлмаганда ишга яроқсиз ота-онасидан бири РФ фуқароси бўлган муҳожирлар;
– РФ ҳудудида доимий яшайдиган Россия фуқароси билан никоҳда турганлар;
– РФ фуқаролигида бўлган инсондан фарзанди бўлган муҳожирлар;
– вақтинча яшаш (РВП) га қарамоғига олган, тарбиялаб олганлар, оталиққа олганлар, ота-онаси билан бирга ариза ёзган 18 ёшга тўлмаган шахслар;
– вақтинча яшаш (РВП) га қарамоғига олган, тарбиялаб олганлар, оталиққа олганлар, ота-онаси билан бирга ариза ёзган 18 ёшга тўлмаган, яроқсиз ва ишга яроқлиги чекланган деб топилганлар;
– шартнома бўйича ҳарбий хизмат – муддатли ҳарбий хизмат қилаётганлар;
– Россия Федерациясига ватандошларни кўчиришга оид Давлат дастури қатнашчилари;
– РФда касбий олий ёки давлат таълим муассасасида ўрта маълумот олган собиқ СССР давлатларининг фуқаролари – тегишли диплом кўрсатилганда;
– қочқин деб топилган ёки Россия Федерацияси ҳудудида муваққат бошпана олган Украина фуқаролари;
– тегишли халқаро шартномаларга кўра Россия Федерациясига Латвия ва Туркманистондан қўчиб келганлар.

Саналган барча асосларни РФ ИИВ Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармасининг вақтинча яшашга ижозатни расмийлаштириш бўлимига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаш зарур: ҳужжатларнинг асли қайтариб берилади, нусхалари эса, аризага қўшиб қўйилади.

Агар тақдим қилинаётган ҳужжатлар чет тилда тузилган бўлса – уларнинг нотариал тарзда тасдиқланган рус тилидаги таржималарини илова қилмоқ зарур.

РФда вақтинча яшашга ижозат олган чет эллик фуқаро РФнинг муваққат яшаш (РВП) расмийлаштирилган минтақасида доимий яшаши ва ишлаши зарур, шунингдек мунтазам равишда – яшашнинг навбатдаги йили ўтган кундан бошлаб 2 ой давомида (асосланган ҳужжатлари мавжуд бўлган кечиримли сабабларда – яшашнинг навбатдаги йили тугаган вақтидан 6 ойдан кечиктирилмаган ҳолда) – РФ ИИВ Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармаси ҳудудий бўлимига ўзининг Россия Федерациясида яшаётганлиги ва РФда олаётган даромади манбаи ва ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.

Вақтинча яшаш (РВП) бериш борасидаги ариза ёзиш тартиби ва бунинг учун зарур ҳужжатлар, жумладан, аризалар ва билдирувлар намуналари борасидаги тўлиқ маълумотларни Россия ИИВ Муҳожирлик масалалари бўйича бош бошқармасининг саҳифасидан билиш ва кўчириб олиш мумкин

Агар Сиз Россия Федерациясига кўчиш ва Россия Федерацияси фуқаролигини олишни истасангиз, келиб чиқишингиз Россиядан бўлса, Сиз ва оилангиз аъзолари ватандошларни кўчиришга оид давлат дастуридан фойдаланишингиз мумкин. Давлат дастурида қатнашиш 6 ой давомида Россия фуқаролигини расмийлаштириш имконини беради. РФ минтақаларидаги давлат дастури, кўчиш шароитлари ва давлат қўлловини олиш бўйича Сиз қуйидаги сайтдан батафсил билиб олишингиз мумкин: www.aiss.gov.ru– «Соотечественники» портали: РФга ватандошларни кўчириш давлат дастури сайти.

Вақтинча яшаш учун ижозат ва Россия фуқаролигини расмийлаштиришда во-ситачилар хизматидан фойдаланманг – Сиз ҳар доим тӯғридан-тӯғри Муҳо-жирлик масалаларига оид бошқармага мурожаат этишингиз мумкин. Ҳушёр бӯлинг – йирик шаҳарларда, Москва ва Санкт-Петербургда Сиз доимий яшашни расмийлаштиришда узун навбатларга ва бошқа қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин: Россия фуқаролигини бошқа минтақаларда расмий-лаштириш анчагина енгилроқ. Сохта никоҳлардан ӯтманг ва пора берманг – бу фактлар ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида маълум бӯлиб қолиши мумкин ва Сизнинг фуқаролигингиз бекор қилинади.

Агар Сиз Россия Федерациясига кӯчиб келишни ва Россия Федерацияси фуқаролигини олишни истасангиз, ва келиб чиқишингиз Россиядан бӯлса, Сиз ва оила аъзоларингиз ватандошларни кӯчириш давлат программасидан фойдаланишингиз мумкин. Давлат программасида қатнашиш 6 ой давомида Россия фуқаролигини расмийлаштиришни англатади. Давлат программаси, Россия минтақалари, кӯчиб келиш шарт-шароитлари ва давлат қӯлловини олиш борасидаги тафсилотлар ҳақида мазкур сайтдан билиб олишингиз мум-кин: www.aiss.gov.ru – «Соотечественники» портали: ватандошларни РФга кӯчириш давлат программаси сайти.