Turar-joy ijarasi

Қонунчилик:

Россия Федерациясининг Турар-жой кодекси. 29.12.2004-йил 29. 12. N 188-ФЗ
Россия Федерациясининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисм)» 1996-йил, 26. 01 N 14-ФЗ – 35-боб. Турар-жой биносини ижарага олиш.

» Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ кишиларни муҳожирлик қайдига қўйиш ҳақида » (Федерал қонун, 18.06.2006-йил, 18. 06 N 109-ФЗ)

Турар-жойни ижарага олишдан олдин ҳар доим ижара шартномасини рас-мийлаштирмоқ зарур. Шартномасиз яшашнинг хавфли томони бор, текши-риш пайтида Сизни РФда туриш қоидаларини бузганлик учун жаримага тор-тишлари мумкин. Сизни қабул қилаётган томон амалда яшаётган ё ишлаёт-ган манзилингиз бӯйича қайддан ӯтказишга тайёр туриши жуда муҳимдир – бундай ҳолда Сиз ӯзингизни муҳожирлик қоидаларини бузиш хавфидан сақ-лаган бӯласиз. Юртдошларингиздан оғзаки келишув бӯйича турар-жой олишдан эҳтиёт бӯлинг – улардан ижара шартномасини талаб қилинг: уларнинг ӯзлари уйни ижарага олган ва уни бошқаларга беришга ҳуқуқлари йӯқ бӯлиши мумкин, чунки улар уй эгаси эмаслар. Уй эгаларига кафолат ёки сақлаш учун шахсий ҳужжатларингизни берманг, Сиздан ташқари ҳеч ким паспортингизни сақ-лаш ҳуқуқига эга эмас. Россияда турар-жой ижарасининг асосий турлари: турар-жойни кӯчмас мулк агентлиги орқали мустақил равишда ижарага олиш; турар-жойни хусусий мулк эгаларидан тӯғридан-тӯғри ижарага олиш; ётоқхоналарда ёки фойда кӯ-рилувчи уйларда жойлашиш, шу жумладан, иш берувчи ёрдами билан. Агар Сизга ижара шартномасисиз турар-жойни олишни таклиф қилишса – Сиз хавфли таваккалга йӯл қӯясиз: уй эгаси ёки воситачи ҳар қандай пайтда ижара муддати тугамасдан туриб ва олдиндан бериб қӯйган пулингизни қай-тармасдан турар-жойдан ҳайдаб чиқариши мумкин! Уй эгаси Сизни регистрациядан ӯтказиши зарур, яъни Сиз яшаётган аниқ манзил бӯйича муҳожирлик қайдига қӯйиши керак. Ишчи ётоқхоналари ва хостеллар (арзон меҳмонхоналар)га жойлаштиришни таклиф этадиган кӯплаб ширкатлар бор. Бундай ширкатларни интернетдан осонгина топиш мумкин. Ижара шартномаси тузишдан олдин албатта аниқ ётоқхона ёки хостелда яшаш шароитлари билан танишинг.

Яшашнинг санитария меъёрларига риоя қилинг – бир киши учун камида 6 квадрат метр яшаш майдони бўлиши зарур. Яшашнинг санитария меъёрларини бузиш кўплаб муаммолар келтириб чиқаради: ижарада турувчиларнинг соғлигини ёмонлаштиради, қўшнилар ва турар-жой эгаси билан жанжал келтириб чиқаради, полиция текширувларига сабаб бўлади.

Муҳожирлик қайдига қўйиш.

– келиш вақтидан бошлаб 7 иш куни давомида – агар у РФ фуқароси ёки РФда яшаш ҳуқуқига эга доимий яшайдиган чет эллик бўлса;

– 1 кун давомида – агар у меҳмонхона ё бирон-бир фирманинг ётоқхонаси бўлса.

Сизнинг ижарага олган квартирангизда ё хонангизда яшашга турар-жойни ижарага олишга оид шартнома, Сиз келган манзил бўйича муҳожирлик қайдига ўтиш қарори (регистрация) асос бўлади.

Турар-жой эгаси томонидан Сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, жумладан, ноқонуний чиқариб юбориш ёки ижара шартномасига кўра қўшимча ҳақ олишган ҳолатда–полиция, ҳакамлик суди ёки Роспотребнадзорга (агар сизга бинони ташкилот ё хусусий тадбиркор берган бўлса) мурожаат қилмоқ зарур.

Россиядаги турар-жойни мустақил ижарага олиш мумкин бўлган энг машҳур интернет-ресурслар: https://realty.yandex.ru(Яндекс.Недвижимость) 

https://www.cian.ru/ (ЦИАН) 

https://www.avito.ru (Авито)

https://www.bn.ru(Бюллетень недвижимости)

Бино ташкилот ё хусусий тадбиркор томонидан берилган ҳолатда ҳуқуқ бузилган пайтда Роспотребнадзорга шикоят қилиш мумкин: https://www.rospotrebnadzor.ru/