Россияга кириш
Россияга кириш учун чет эллик фуқаро амалдаги чет эл паспортига эга бӯлиши зарур. Евроосиё иқтисодий иттифоқи ( Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси), шунингдек, Украина фуқаролари РФ си чегарасидан ички паспорт билан ӯтиш ҳуқуқига эгадирлар.
РФ га визасиз келиш ва туриш ҳуқуқига эгалар:
– МДҲ давлатлари фуқаролари (Ӯзбекистон, Тожикистон, Молдова, Озарбайжон, Украина), Абхазия, Жанубий Осетия ва ЕОИҲ – ҳар бир 180 кунлик вақтнинг 90 кунлик муддатига.
МДҲ давлатлари фуқаролари Россияга келганларида кириш вақтидан бошлаб камида 3 ойгача амал қиладиган суғурта полисига эга бӯлишлари шарт.
Полисни ӯз мамлакатида ёки Россия ҳудудида РФга кириш кунида олиш зарур. РФда уни ҳар бир суғурта ташкилотида, йирик аэропортларда ва вокзалларда, шунингдек, Россия Почтаси бӯлимларида олиш мумкин. Полисда тиббиёт ёрдами кӯрсатиш шарт-лари ва Россия ҳудудидаги суғурта ширкатлари мулоқот телефонлари кӯрсатилган бӯ-лиши зарур.
Муҳожирлик картаси
РФ га киришдан олдин чет эллик фуқароларга МУҲОЖИРЛИК КАРТАСИ – РФ га келиш мақсадлари ва чегарани қонуний кесиб ӯтишни кӯрсатувчи ҳужжат БЕПУЛ берилади. Сиз муҳожирлик картасини тӯлдиришингиз ва уни чегара назорати ходимларига кӯрса-тишингиз зарур. Лотин ҳарфида – паспортингизда кӯрсатилган шахсий маълумотларга мувофиқ ёзишингиз мумкин.
Айрим ҳолларда муҳожирлик картаси Россия ФСБ Чегара хизмати ходимлари томонидан эгасининг ҳужжатларига мувофиқ чегара назорати нуқтасида тӯлдирилади. Муҳожирлик картасида РФ га келиш мақсадингиз тӯғри кӯрсатилишини назорат қилинг!
Россияга келиш мақсадини тӯғри кӯрсатмоқ жуда муҳимдир – киргандан кейин уни ӯзгартириб бӯлмайди. Агар Сиз Россияга ишлаш учун келган бӯлсангиз, «сафардан мақсад» устунига «иш» сӯзини таъкидлашингиз шарт.
РФга кириш ҳолати чегара назорати ходими Сизнинг хорижий паспортингиз ва муҳожир-лик картасига қӯйиладиган махсус кириш тамғаси билан тасдиқланади. Ҳар икки ҳуж-жатингизга тамға қӯйишларини назорат этинг (Агар Сиз РФдан ички паспорт билан чи-қиб кетаётган бӯлсангиз, тамға фақат муҳожирлик картасига қӯйилади). Тамғада чегара-дан ӯтиш санаси аниқ кӯриниши зарур, йӯқса, кейинчалик Сизни ноқонуний келганликда гумон этишлари мумкин.
Буни билиш муҳим – муҳожирлик картасини қонуний тарзда фақат чегарада расмийлаштириш мумкин.
Ҳеч қандай ҳолатда муҳожирлик картасини қӯлдан олиш мумкин эмас.
РФ ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси ходимлари ҳужжатларни текшириш асносида унинг қалбакилигини дарҳол аниқлайдилар.
Қалбаки муҳожирлик картасини кӯрсатмоқ маъмурий жарима (7 000 рублгача) ва РФ ҳудудидан чиқариш билан, 5 йил муддатда кирмаслик таъқиқи қӯлланиб жазоланади ( РФ МҲКосининг 19.27 м. 1 ва 3-қисмлари). Қалбаки ҳужжатни билган ҳолда ишлатиш шунингдек жиноий жавобгарлик билан жазоланади (РФ ЖК 327-м. 3-қ).
Муҳожирлик картаси – муҳим ҳужжат! Уни паспорт билан бирга РФ да бӯлишнинг барча муддатида сақлаш зарур.
Муҳожирлик картасини йӯқотиш
Муҳожирлик картаси йӯқотилган ҳолатда, Сиз 3 иш куни давомида РФ ИИВ ББ Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармасига пас-портингиз ва кириш чиптангиз билан мурожаат этишингиз зарур. Бу ҳужжатлар текши-рилгандан сӯнг Сизга муҳожирлик картасининг дубликатини БЕПУЛ беришлари шарт.
Отдел по вопросам трудовой миграции УВМ ГУ МВД РФ по Санкт-Петербургу и Ленинградской области: м. «Площадь Александра Невского», ул. Красного Текстильщика, д. 15, тел. 8 (812) 318-06-26
Келиш чиптаси
РФга келганингиздаги чипта ё самолётга ӯтқазиш талонини сақлашингизни тавсия этамиз. Агар муҳожирлик картасини йӯқотиб қӯйсангиз, у сизнинг қонуний равишда келганин-гизни тасдиқлайди.
РФ га келганинингиздан кейин ксерокопиялар қилинг:
– паспортаингизнинг ҳамма варақларини;
– муҳожирлик картасини;
Нусхалар сизга келажакда керак бӯлиб қолади.