Mуҳожирлик қонунчилигини бузиш учун масъулият
Чет эллик фуқаролар томонидан муҳожирлик борасидаги қонунлар бузилиши учун қатъий жавобгарлик белгиланган. Сиз Россия қонунчилигига риоя қилишингиз ва ҳар қандай қонунбузишларга йӯл қӯймаслигингиз зарур!
- РФ га киришга ижозат бермаслик:
Агар Сизда: тиббиёт суғурта полиси, ёки бекор қилинмаган судланганлик, ё РФ да тӯланмаган ҳисоблар, солиқлар ва жарималар бӯлса Сизни РФ га киритмасликлари мумкин.
РФ га кириш 3 йилга таъқиқланиши мумкин, агар Сиз:
– Россияда ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 180 кеча-кундузлик даврда умумий ҳисоблаганда 90 суткадан кӯпроқ турган бӯлсангиз;
– 2 ва ундан кӯп маъмурий қонун бузишни содир этган ва бунинг учун 3 йил давомида жаримага тортилган бӯлсангиз;
– РФда қонуний туриш муддатидан 30 суткадан ортиқ турган бӯлсангиз.
РФ га кириш 5 йилга таъқиқланиши мумкин, агар Сиз:
– 1 йил давомида муҳожирлик режимини 2 марта ва ундан кӯп бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бӯлсангиз;
– РФ да 180 дан 270 суткагача ноқонуний турган бӯлсангиз;
– РФ дан чиқариб юбориш пайтидан бошлаб.
РФ га кириш 10 йилга таъқиқланиши мумкин, агар Сиз:
– РФда 270 суткадан кӯпроқ ноқонуний турган бӯлсангиз.
! Агар Сиз муҳожирлик қайдига қӯйиш ё ишга расмийлаштиришда воситачиларга мурожаат этган бӯлсангиз, Сизга қалбаки ҳужжатлар қилиб беришлари мумкин ва Сиз РФ га кириш учун таъқиқ ҳолатига тушишингиз мумкин!
Сизга муҳожирлик хизмати йӯли билан кириш учун таъқиқ қӯйилгани борасида Россия авиаширкатлари ваколатдорликларида, ёки Россия ИИВ ММББнинг қуйидаги сайтидан: http://services.fms.gov.ru/info-service.htm?sid=3000 билишингиз мумкин.
Кириш учун таъқиқни бекор қилиш
Қуйидаги ҳолатларда Россияга кириш учун таъқиқ бекор қилиниши мумкин:
– агар Сиз беморлик сабабли, бемор қариндошингизга қараб турганингиз ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда белгиланган муддатларда Росссиядан чиқиб кета олмаганингизни исботласангиз;
– агар Сизнинг оила аъзоларингиз – (эр/хотин, болалар) РФ фуқаролари бӯлсалар;
– муҳожирлик амнистияси –амнистия шартлари ва муддатлари РФ ва фуқаро келган мамлакат ӯртасидаги битимларда аниқланади;
– агар қарор хато туфайли чиқарилган бӯлса;
– кириш учун таъқиқ муддати тугаган бӯлса;
– кириш учун таъқиқ сабаблари бартараф этилган бӯлса.
РФга кириш учун таъқиқни Россия ИИВи Муҳожирлик масалалари бош бошқармасига мурожаат этиб бекор қилиш мумкин.
Кириш учун таъқиқ сабаблари борасида қуйидаги сайтга – https://мвд.рф/request_main сӯров бериш мумкин.
Кириш учун таъқиқни қайта кӯриш учун аризани Россия ИИВ сайтидаги формадан фойдаланиб электрон кӯринишда жӯнатиш мумкин: https://мвд.рф/request_main ,
ё РФ ИИВининг Россияга кириш таъқиқи борасида қарор чиқарган ҳудудий Муҳожирлик масалалари бӯйича бош бошқармасига бериш мумкин.
Аризага таъқиқни бекор қилиш учун асосни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилиш зарур: РФ фуқаролари бӯлган болаларнинг туғилиш гувоҳномалари, никоҳ қайдига оид гувоҳнома, беморлик ҳақида маълумотлар ва ҳоказо.
РФга кириш таъқиқини қайта кӯриб чиқиш рад этилганда, киришни таъқиқлаган Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқарма мавжуд бӯлган жойдаги судга шикоят қилиш мумкин. Шикоят аризасини шахсан ё қонуний вакил ёки адвокат ёрдамида бериш мумкин.
- Маъмурий жавобгарлик
Сизни 5000-7000 рубл жаримага тортишлари ё РФ дан чиқариб юборишлари мумкин, агар Сиз:
– қайдни расмийлаштирмаган бӯлсангиз (муҳожирлик қайдига қӯйишга оид билдирув);
– полисия ушлаган ҳолатда зарур ҳужжатларингиз бӯлмаганда;
– муҳожирлик картасида келишдан мақсад ҳакида ёлғон ишлатганингизда;
– зарур ҳужжатларсиз ишлаганингиза ёки патентда кӯрсатилган мутахассислик бӯйича ишламаганингизда;
– муҳожирлик қайдига қӯйиш пайтида ёлғон маълумотлар кӯрсатганингизда.
Муҳожирликка оид маъмурий жавобгарлик учун жазони суд белгилайди. Суд мажлисида Сиз ҳимоячи хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Сизнинг талабингизга кӯра Сизга таржимон беришлари зарур. Сизга суд қарорини Сиз учун тушунарли тилда беришлари зарур. Сиз суд қарори устидан ёзма ечимни олган пайтингиздан бошлаб 10 кун давомида шикоят қилишингиз мумкин. РФдан чиқариб юбориш мустақил чиқиб кетиш йӯли билан – РФ ИИВ ММБ маълумотномасига кӯра чет эллик фуқаро ҳисобига амалга оширилади.
Агар Сизда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бӯлмаса, ё қайддан ӯтмаган бӯлсангиз, ёки қайта ҳуқуқбузарлик қилган бӯлсангиз, Суд Сизни ЦВСИГ( хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази)га жойлашгтириш ҳақида қарор чиқариши мумкин.
Агар Сизни ЦВСИГга жойлаштирган бӯлсалар – ӯз ҳужжатларингизни мумкин қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қилинг: агар чет эллик кишининг шахси ва фуқаролигини аниқлаш мумкин бӯлмаган ҳолатда ЦВСИГда бӯлиш 2 йилгача давом этиши мумкин. Албатта ӯз мамлакатингиз элчихонаси ё консуллиги билан боғланинг ёки ижтимоий ташкилотларга бепул ҳуқуқий ёрдам кӯрсатиш учун мурожаат этинг.
Санкт-Петербургу ва Ленинград вилоятидаги ЦВСИГ : Красное Село, Кингисепп шоссеси, 53А, 8 (812) 749-90-29, 8 (812) 749-90-34, 8 (812) 417-29-48
suvsig-spb@mail.ru
Ленинград вилояти бӯйича ЦВСИГ: Ленинград вилояти, Гатчина шаҳри, Мариенбург, саноат минтақаси, 2, 3- мавзе, директор телефони: 8 (813) 716-00-94
ЦВСИГга жойлаштириш ҳолатда Сизга Ижтимоий назорат комиссияси (ИНК) ёрдам бериши мумкин. ИНК аъзолари чет эллик фуқароларини сақлаш шартларини текшириш ҳуқуқига эгадирлар ва Сизга бепул ҳуқуқий ёрдам кӯрсатишлари мумкин.
Ижтимоий назорат комиссияси Ленинград вилояти: leningradskajaoblast.onk.su 8 (911) 955-08-52
- Жиноий жавобгарлик
Қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш ва уларни тайёрлаш учун чет эллик фуқаролар жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатни қалбакилаштириш 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ё чеклаш билан жазоланади. Қалбаки ҳужжатларданг фойдаланиш 80 минг рублга жаримага тортиш ё 6 ой муддатга ҳибсга олиш билан жазоланади (РФ ЖК 327- моддаси).
Ӯзига таъқиқ қӯйилганини билган ҳолда чет эллик фуқаронинг РФ чегарасини кесиб ӯтиши 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки 300 минг рублгача ҳажмда жаримага тортиш билан жазоланади (РФ ЖК 322-моддаси).
Broshyura yuklab olish Muhojirlik qonunchiligi va uni buzganlik uchun javobgarlik