Ишга жойлашиш

Агар Сиз Россига ишлаш учун келган бӯлсангиз, ӯз ҳуқуқ ва бурчларингизни билишингиз муҳимдир. Бу Сизга муаммоларга дуч келиш олдини олишга ёрдам беради.

Сизга оддий маслаҳатлар ёрдам беради:

— қонуний ишланг: ноқонуний иш – қонуннинг жиддий бузилиши. Агар Сиз ишласангиз, Сизда албатта меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бӯлиши зарур;

ӯз ҳуқуқингизни билинг: иш берувчи Сизга Сизнинг шартномангиз нусхасини бериши зарур, унда иш берувчининг имзоси ва муҳри бӯлиши ва иш берувчи Сизга ӯз вақтида иш ҳақини тӯлаши зарур. Меҳнат шартномасига кӯра ишлар экансиз, Сиз меҳнат таътилига чиқиш, дам олиш ва бемор бӯлганда тӯловни олиш ҳақига эгасиз;

иш берувчингизни билинг: Сиз ӯзингиз ишлаётган ташкилот номи ва манзилини,  раҳбарингиз билан алоқаларни (фамилия, исми ва телефон) билишингиз зарур;

воситачиларга мурожаат этманг: эҳтиёт бӯлинг – воситачилар Сиздан текин ишчи кучи сифатида фойдаланишлари мумкин;

иш ҳақи ҳажми ва уни тӯлаш шароитлари ҳақида аниқ гаплашиб олинг: Сиз қанча ва қайси иш учун тӯлашларини билишингиз зарур – бу шартномада ёзилиши зарур. Сиз пулни ё банк картангиздан ё бухгалтериядан олишингиз зарур – шахсан ва имзо қӯйиб. Сиз бухгалтериядан ҳисоб варақасини олиш ҳуқуқига эгасиз. Агар Сиздан пул қарз бӯлишса –  иш берувчидан тилхат талаб этинг ва уни ӯзингизда сақлан;

 нимага қӯл қӯяётган бӯлсангиз, ҳаммасини диққат билан ӯқинг, Сизга нусха беришни талаб этинг: ҳужжатнинг мазмуни ва шарт-шароитларига рози бӯлмасангиз, Сиз унга имзо чекмаслик ҳуқуқига эгасиз. Агар ҳужжат шахсан Сизга тегишли бӯлса  – Сизга унинг нусхасини беришлари шарт;

 иш берувчига ҳужжатларингизни берманг: ҳеч ким Сизнинг паспортингиз, ишга патентингиз, суғуртангиз, меҳнат шартномасининг Сизга берилган нусхаси ва бошқа ҳужжатларни гаровга деб олиб қӯйиш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек, Сизнинг ҳаракатланиш эркингизни чеклай олмайди, телефон ва бошқа нарсаларингизни олиб қӯя олмайди. Агар Сизнинг паспортингизни олиб қӯйишса ё эркинлигингизни чеклаб қӯйиш-са, бу жиддий жиноятдир: бу ҳолатда полицияга мурожаат этинг!

ёрдам учун мурожаат этинг: агар иш берувчи Сизнинг ҳуқуқингизни бузса, Сизга полиция, прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакил, меҳнат назорати, суд, ижтимоий ташкилотлар ёрдам беради.

 

Меҳнат шартномаси тузиш

Меҳнат шартномаси – ишчи ва иш берувчи ӯртасидаги битим, у ӯзаро ҳуқуқ ва бурчларни белгилайди (РФ Меҳнат кодексининг 15, 16, 56-моддалари  асосида).

Сиз иш берувчи имзолаган меҳнат шартномаси нусхасини албатта қӯлингизга олишингиз зарур.

Меҳнат шартномасида албатта кӯрсатилади (РФ МК (Меҳнат Кодекси) 57-моддасига мувофиқ):

—  ишчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспортидаги маълумотлар;

—  иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ишхонасининг номи ва юридик манзили;

— ишчининг вазифаси ва меҳнат мажбуриятлари;

— иш жойи – ташкилотнинг амалдаги манзили;

— ишнинг бошланиш санаси, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати;

— меҳнатга ҳақ тӯлаш шартлари, иш ҳақи ҳажми, маош, қӯшимча ҳақлар;

Тӯлиқ ишлаётган ходимнинг иш ҳақи ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи – МРОТ)дан кам бӯлиши мумкин эмас – 2019-йил 1-июлда Россияда ойлик ЭКИҲ 11200 рублни, Ленинград вилоятида – 12000   рублни ташкил этади.

— иш ҳақи тӯлаш тартиби ва муддатлари;

— иш вақти режими;

Иш кунининг узунлиги 8 соатдан, иш ҳафтаси эса – 40 соатдан ошмаслиги зарур. Бу вақтдан ташқари ишлар учун қӯшимча ҳақ (РФ МК ининг 152, 153 ыв 154-моддаларига мувофиқ).

— ишчининг мажбурий ижтимоий суғуртаси ҳақидаги шартлар  – йиллик тӯланадиган меҳнат таътили (отпуск) (28 иш кунидан кам эмас), беморлик (бемор бӯлиб қолганда) ва бахтсиз ҳодисадан суғурта  (РФ МКининг 115, 183, 327.3 моддалари);

— бошқа ташкилотда иш бажариш имконияти.

Россияда ёлланма иш (меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ӯз ишчисини бошқа ташкилотга жӯнатиш) таъқиқланган. Фақат хусусий бандлик агентликлари сифатида қайддан ӯтган ташкилотлар ӯз ишчиларига бошқа ташкилотлар ёки жисмоий шахсларда ишлаш ҳуқуқини бера оладилар, лекин бунда улар мажбурдирлар:

— чет эллик ишчи билан меҳнат шартномасида учинчи томон ишини бажариш имконияти-ни кӯрсатишга;

— учинчи томонга ишлаш учун жӯнатаётган ҳолларида ишчи билан қӯшимча келишув ту-зишга;
Агар Сиз хусусий бандлик агентлигига мурожаат этсангиз – бундай шартлар Сизнинг меҳнат шартномангизда албатта кӯрсатилишини кузатинг.

Иш берувчи мажбур (РФ МК 22-моддасига мувофиқ):

— Сизга иш ҳақини кечиктирмасдан ва чегирмаларсиз тӯлашга;

— меҳнат хавфсизлиги меъёрларига мос келадиган иш ӯрни билан таъминлашга;

— ишлаш учун патент амал қиладиган муддат учун Сизга РФ минтақасида вақтинча бӯлиш муддатини узайтиришга;

— Сизни ташкилотда қабул қилинган махсус қоидалар ҳақида хабардор этишга;

— ишлаб чиқариш жароҳати ё бахтсиз ҳодиса ҳолатида  — Сизга келтирилган зарарни тӯлашга;

— меҳнат жараёнида чет эллик ишчиларни камситишга йӯл қӯймасликка.

 

Сиз мажбурсиз:

— меҳнат шартномаси шартларини ихтиёрий бажаришга;

— ишдан бӯшашингиз ҳақида иш берувчини 14 кун олдин ёзма равишда огоҳлантиришга;

— иш тартиби қоидалари ва техника хавфсизлигига риоя этишга;

— иш берувчининг мулки ва нарсаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бӯлишга;

— одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келиши ҳақида иш берувчига хабар беришга;

— меҳнат, тиббий дафтарчалар, ихтиёрий тиббий суғурт полисини расмийлаштиришда фаол қатнашишга;

 

Сизнинг ҳуқуқингиз бор (РФ МК 21- моддасига мувофиқ):

— ҳаёт ва саломатлик учун хавфли бӯлган ишларни қилишни рад этиш;

— Сизга меҳнат шартномаси нусхаси, ҳисоб-китоб варақалари, иш ҳақи тӯлаш муддатлари ва ҳажми ҳақидаги бошқа маълумотларни 3 иш куни давомида беришни талаб этиш;

— ӯзингизнинг ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя этиш учун Давлат меҳнат инспекциясига, Проку-ратурага ва судга мурожаат этиш.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ Сизга иш ҳақи берилмаган ё Сиз билан меҳнат шартно-маси бекор қилинган муддатдан сӯнг 3 ой вақт ӯтмасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳушёр бӯлинг ва зарур бӯлганда судга ӯз вақтида мурожаат этинг (РФ МК 392-м).

Сиз меҳнат шартномаси намунаси билан «Добро пожаловать в Санкт-Петербург!» сайтида — migrantinfo.kmormp.gov.spb.ru «Трудоустройство»- «Как выглядит трудовой договор?» бӯлимида танишишингиз мумкин.


Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузиш

Ишга жойлашишдаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси  – хизмат кӯрсатиш ҳақидаги битим. Бундай шартномалар жисмоний шахслар билан ҳам, ташкилотлар билан ҳам тузилиши мумкин. Бундай шартномалар намуналари: қурилиш пудрати шартномаси, хизмат кӯрсатиш ҳақидаги шартнома ва ҳоказо. Бундай шартнома бӯйича Сиз иш ҳақи олмайсиз, ишингиз учун мукофот оласиз,  сиз бажарган иш ҳажми қандайлигига кӯра.

Бундай шартномаларни имзолаш рус тилини ишонарли тарзда яхши билиш ва шартнома матни билан синчковлик билан танишишни талаб этади. Сиз шартларига рози бӯлмаган  шартномани имзоламанг: Сиз – бундай битимнинг тенгҳуқуқли аъзосисиз ва ӯз шартларингизни илгари суришингиз мумкин!

Кӯпинча фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида муҳожир билан муносабатларни аутсорсингик ширкатлар (масалан, фаррошлар, ҳовли супурувчилар, ёрдамчи ишчилар ишини ташкил этиш бӯйича) расмийлаштиришади, улар ӯз ишчиларини бошқа иш берувчиларга ижарага: қурилишларга, гипермаркетларга ва ҳоказо беришади.

Сиз иш берувчи томонидан имзоланган фуқаролик-ҳуқуқий шартномани албатта қӯлингизга олишингиз шарт.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномада ёзилган бӯлиши шарт:

— ишчининг фамилияси, исми, отасининг ва паспортидаги маълумотлар;

— иш берувчининг фамилияси, исми, отасиниг исми, ишхонасининг номи ва юридик манзили;

— иш жойи – ташкилотнинг амалдаги манзили, объект манзили;

— иш бошлаш санаси, иш/хизмат кӯрсатишни бажариш муддатлари;

— иш ҳажми;

Иш ҳажмининг аниқ белгиланганини кузатинг – Сизнинг мукофотланишингиз иш ҳажмига боғлиқ.

— шартлар, иш режими  ва мукофотланиш ҳажми;

Мукофотланиш тӯловининг аниқ шартларига албатта аҳамият беринг  – улар бажариладиган ишнинг муддати, сифати ва ҳажмига боғлиқ бӯлиши мумкин ва бошқа қӯшимча шартлар билан белгиланади

— мукофотлашнинг тартиби ва тӯлов муддатлари;

— мукофот тӯлови кафолатлари;

— иш берувчининг мажбуриятлари ва масъулияти – масалан, меҳнат қуроллари билан таъминлаш  ва ҳоказо;

— ишчининг мажбуриятлари ва масъулияти;

— иш берувчининг имзоси ва муҳри, ишчининг имзоси;

— шартнома рақами ва уни тузиш санаси.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва хизмат кӯрсатиш шартларини бажариш бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш акти билан тасдиқланади, унда ишчи ва иш берувчи иш бажарилгани, ишчи томонидан мукофот олингани ва томонларнинг бир-бирларига ӯзаро шикоятлари йӯқлигини тасдиқлашади. Акт 2 нусхада тузилади ва имзоланади  –биттаси иш берувчида қолади, иккинчиси – ишчида.

Кӯпинча бажарилган иш ёки кӯрсатилган хизматни қабул қилиш-топшириш акти иш берувчи томонидан шартнома матнига киритилади.  Ҳушёр бӯлинг – мукофотни ол-масингиздан туриб, бажарилган ишни қабул қилиш-топшириш актига қӯл қӯйманг. Актнинг бир нусхаси Сизда қолиши зарур.

Эсда тутинг – фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартлари Россия қонунчилигига зид кела олмайди! Иш берувчи Сизни зӯрлаб иш бажаришга мажбурлай олмайди, Сизга асоссиз равишда жарима сола олмайди, Сизга мукофотни бермаслиги мумкин эмас, Сизнинг меҳнатингизни ташкил этаётганда хавфсизлик меъёрларини таъминламаслиги мумкин эмас,  Сизни рухсат берилган ҳужжатлар бӯлмаган ҳолатда ишга ола олмайди.  Шартнома-ларда кӯрсатилмаган барча ҳолатларда иш берувчи Россия қонунчилиги, жумладан, меҳ-нат қонунчилигига мувофиқ иш юритиши зарур.

Иш берувчилар фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузар эканлар, кӯпинча ишчи олди-даги кафолатлар ва масъулиятлардан ӯзларини озод этишни кӯзлайдилар. Ҳушёр бӯлинг – агар Сиз ташкилотда доимий, ӯша ва ӯша вазифада ишлаётган бӯлсангиз, Сиз билан айнан меҳнат шартномаси тузишлари зарур.

Сизнинг ҳуқуқингиз бор:

— ишчининг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бӯлган ишни бажаришдан бош тортишга;

— Сизга барча битимлар, ҳисоб-китоб варақалари, иш ҳақини тӯлаш муддати ва ҳажмига оид бошқа маълумотномалар нусхаларини беришни талаб қилишга;

— ӯзингизнинг ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя этиш учун Давлат меҳнат инспекциясига, Проку-ратурага ва судга мурожаат этишга.

Государственная инспекция труда в Ленинградской области (в случае нарушения трудовых прав)

www.git47.rostrud.ru
192012 Санкт-Петербург, проспект Обуховской обороны, д.112, корп. 2,  лит. И (ст.метро Пролетарская)

Skype: gitlo47

Тел. +7 (812) 612-70-34

e-mail: gitlo@mail.ru

Прокуратура Ленинградской области (защита прав иностранных граждан, обжалование незаконных решений и действий официальных лиц)

www.prokuratura-lenobl.ru
197342, Санкт-Петербург, ул. Торжковская, д. 4
тел. +7 (812) 429 77 55

Меҳнат ҳуқуқларингизни қандай ҳимоя этиш мумкин?

Ишчининг меҳнат ҳуқуқлари РФ Меҳнат кодексида (РФ МК) ёзилган.

Ишга киришдаги ҳуқуқлар ҳимояси  

Меҳнат шартномасини Сизга иш бошлашингиздан олдин 3 кун кечиктирмасдан бериш-лари зарур. Меҳнат муносабатлари иш бошлаш пайтидан бошланади (РФ МК 67-м).

Иш берувчи меҳнат шартномаси билан қӯл остида 5 кундан кӯп ишлаган ҳар битта ходим-га меҳнат дафтарчасини расмийлаштириши зарур  РФ МК 66-м).

Ишга қабул иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади. Ишчи ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасини олиш ҳуқуқига эга (РФ МК 68-м).

Иш берувчи ишчига у ишлаган вақт учун ҳақ тӯлаши зарур, ёки ҳатто улар орасида шартнома тузилмаган бӯлса-да, бажарилган иш учун тӯлайди ( 67.1 ТК РФ МК 67.1-м).

Келишилмаган ишга ҳақ тӯлаш.

Келишилмаган иш – бу иш берувчи томонидан ӯз ишчиларини бошқа ташкилотларга меҳнат шартномалари тузмасдан туриб жӯнатиш. РФда келишилмаган меҳнат таъқиқлан-ган ( РФ МК 56.1-м).

Хусусий бандлик агентликлари ӯз ходимлари меҳнатини бошқа ташкилотлар ё жисмоний шахсларга тавсия этишлари мумкин, лекин бунда риоя этишлари зарур:

— меҳнат шартномасида ходимнинг бошқа ташкилотда ишлашини кӯрсатиш;

— ходимни бошқа ташкилотга ишга жӯнатаётганда, ҳар қандай ҳолатда у билан қӯшимча битим тузиш.

Агар Сиз хусусий бандлик агентлигига мурожаат этган бӯлсангиз – бу шартларнинг шартномада кӯрсатилишини албатта кузатиб боринг.

! Қонуний ишлаётган барча хусусий бандлик агентликлари Роструд реестрига киритилган  –  унда Сизнинг иш берувчингиз бор-йӯқлигини албатта текширинг:

https://www.rostrud.ru/opendata/7712345678-chaz!

Ноқонуний ишдан бӯшатишдан ҳимоя 

Сабабини билдирмасдан туриб ишдан бӯшатиш таъқиқланган (РФ МК 76-м). Ишдан бӯшатиш олдин бажарилган ишлар учун иш ҳақи бермаслик сабаби бӯла олмайди.

Агар меҳнат шартномаси тугаса, иш берувчи ишчига барча иш ҳақини ишдан бӯшатиш кунида ёки эртасига ходимнинг тӯлов ҳақидаги ёзма талабига кӯра бериши шарт (РФ МК 84.1 ва 140-моддалари).

Ишдан бӯшатиш пайтида ходимга албатта ишдан бӯшатмоқ ҳақидаги буйруқни бериш-лари ва ишдан бӯшатиш қайд этилган ҳолда меҳнат дафтарчасини қайтиб беришлари шарт.

Иш ҳақи беришни кечиктириш ҳолатида ҳуқуқ ҳимояси

Агар иш ҳақи  беришни 15 кун муддатдан кӯпроқ кечиктиришса, ишчи иш ҳақи бериш-гунча ишни тӯхтатиш ҳуқуқига эга (РФ МК 142-м. 2-қ.). Ишчи бу борада иш берувчини ёзма тарзда огоҳлантириши зарур.

Иш берувчи иш ҳақи беришни кечиктириш ва меҳнатга ҳақ тӯлашни бошқа бузишлар учун жавобгарликка эга ( РФ МК 142-м.).

Ноқонуний жарималардан ҳимоя

Агар ходим ӯз меҳнат мажбуриятларини бажармаса, иш берувчи унга ёзма огоҳлантириш, виговор бериши  ёки белгиланган тартибда ишдан бӯшатиши мумкин (РФ МК 192-м.). Меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги учун жаримага тортиш ноқонуний!

Ӯзини ҳимоя қилиш 

Ходим ӯз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиши мумкин. Иш берувчи ходимларга ӯз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга халақит бериш ҳуқуқига эга эмас, меҳнат баҳси пайтида уларни ишдан бӯшата олмайди (РФ МК 380-м).

Ходим иш берувчидан меҳнат шартномаси, буйруқлар, қӯшимча битимлар, ҳисоб варақалари нусхалари ва бошқаларни талаб қилиш ҳуқуқига эга (РФ МК 62-м.). Иш берувчи бу нусхаларни ходимга аризани олгандан сӯнг 3 иш куни давомида бериши зарур.

Касаба иттифоқи ёрдами

Ҳар бир ходим касаба иттифоқига аъзо бӯлиш ва ӯз ҳуқуқларини ҳимоя этишда унинг қӯлловидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат қонунчилигига риоя этиш устидан Давлат назорати

Меҳнат қонунчилигига риоя этишга меҳнат назорати ва прокуратура жавоб беради (РФ МК 353 ва 356-м.).

МВД РФ ИИВ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси чет эл фуқароларини ишга жойлаштиришда қонунни бузганлиги учун иш берувчини жавобгарликка тортиши мум-кин.

Икки ой ва ундан кӯп муддатда иш ҳақи берилмаслиги ҳолатида Сиз РФ Тергов комитетига мурожаат этишингиз мумкин: иш ҳақини узоқ муддатда бермаслик жиноят ҳисобланади (РФ Жиноий Кодексининг 145.1 м.).

Суд ҳимояси

Ходим қонун бузиш ҳақида билган пайтидан уч ой давомида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга, ишдан бӯшатиш борасидаги баҳсларда эса – унга ишдан бӯшатиш ҳақида буйруқни беришганидан кейин ёки меҳнат дафтарчасини қайтаришгандан кейин бир ой давомида (РФ МК 392-м.).

Иш излаш

www.trudvsem.ru Россияда иш: Меҳнат вазирлигининг бӯш иш ӯринлари умумроссия базаси
www.fms.superjob.ruФГУП «Паспортно-визовый сервис МВД России»нинг бӯш иш ӯринлари расмий базаси

Интерактивный портал Биржи труда Ленинградской области

http://czn47.ru/

Горячая линия: 8 (800) 350-47-47

Защита трудовых прав

Государственная инспекция труда в Ленинградской области

192012, Санкт-Петербург, пр-т Обуховской обороны, д. 112, корп. 2, лит. И (ст. метро Пролетарская)

+7 (812) 612-70-34

https://git47.rostrud.ru

Прокуратура Ленинградской области

Адрес: 197342, Санкт-Петербург, ул. Торжковская, д. 4

Телефон: +7 (812) 429 77 55

Прокуроры районов https://prokuratura-lenobl.ru/structure/prokurory-rayonov

Следственное управление

Следственного комитета Российской Федерации по Ленинградской области

сайт: http://lenobl.sledcom.ru   

Уполномоченный по правам человека в Ленинградской области

Санкт-Петербург, ул. Замшина, д. 6

+7 (812) 296-60-13

http://www.ombudsman47.ru

Общественные организации:

БФ «ПСП-фонд» (бесплатная правовая поддержка трудовых мигрантов) – запись на консультацию по тел. +7 (812) 337-57-85

www.psp-f.org